Фуқаролар мурожаати ва амалий ечим
Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Давлат органлари ишонч телефонлари ҳамда сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда
Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Янгиобод туман бўлими томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаатларига ечим топишга алоҳида назоратга олинган.
Жорий йилнинг январь-апрель ойларида жисмоний ва юридик шахслардан жами 24 та мурожаат келиб тушиб, шундан 22 таси кўриб чиқилган, хусусан, 14 та мурожаат қаноатлантирилган, 8 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида 13 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
М.И.Мирзаев,
Янгиобод туман булими давлат ижрочиси