Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда банкдан кредит қарзлари ундируви бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда

Янгиободда банкдан кредит қарзлари ундируви бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда

09 июнь 2023 йил
177
0

Банк фаолияти Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида энг тез ривожланаётган тизимлардан биридир. Банкларнинг кредит ресурслари муқаддам ажратилган кедит қарзларининг тасдиқланган график асосида қайтарилишига боғлиқ. Шундай экан, маълум мақсадларда кредит олган шахсларнинг бу борада ўз масъулиятларини ошириши мақсадга мувофиқ.

Маълумки, Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда кафиллик ёки гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки қарздор ва кафил фуқаролардан солидар тартибда ундириш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.
Бюронинг Янгобод тумани бўлими томонидан кредит қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида 155 дан ортиқ ижро ҳужжати бўйича 5,6 млрд. сўм қарздорлик банк фойдасига ундирилган.
Шунингдек, банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 4 та 270 млн. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 2 та 212 млн. сўмлик мулклар электрон онлайн аукцион савдосига чиқарилган.

Х.Б.Хазраткулов,

Бюронинг Янгиобод туман булими бошлиги

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар