Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Фарзандларимиз-келажагимиз давомчиси

Фарзандларимиз-келажагимиз давомчиси

31 май 2023 йил
219
0

1948 йилда «Инсон ҳуқуқлари деклорацияси» қабул қилинган эди. Бу деклорациянинг 1-моддаси «Инсон эркин бўлиб туғилади»-деган сўзлар билан бошланади. Лекин, инсоният тарихида бўлиб ўтаётган уруш-жанжаллар эркин бўлиб туғилган болаларни ўз ҳуқуқларидан маҳрум этаётганлиги боис 1959 йилда БМТ томонидан «Бола ҳуқуқлари Деклорацияси» қабул қилиниб, болалар алоҳида ғамхўрлик, ёрдам ҳуқуқига эга эканлиги қонун йўли билан кафолатланади. Шу кундан бошлаб 1 июнь байрам сифатида нишонлана бошланди.

Айни кунларда мамлакатимизда “1июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан  махсус ҳафталик доирасида байрам томошалари ташкил этилмоқда. Бугунги байрам кайфияти сабаб болаларнинг беғубор кулгулари, чеҳраларидаги қувонч, кўзларида чарақлаб турган бахтиёрлик нурлари, биз катталар кўнглида ҳам кўтаринкилик пайдо қилмоқда. Қувонмай бўладими, фарзандларимиз янги, беғубор авлодимиз, улар Ўзбекистонимизнинг янги дунёсини барпо этувчи келажак ворисларимиздир.

Ҳозирги кунда янги авлод  «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг янги йўналиши бўйича ўқимоқда. Улар янги замон кишилари бўлади. Шунинг учун давлатимиз раҳбари уларда мардлик, шижоат, қатъийлик, хушёрлик сифатлари мужассам бўлиши, юксак билим ва тафаркур эгалари бўлиб вояга етиши,  ҳар қандай вазиятда ҳам азиз Ватанимизнинг фидойи ва жасур, билимдон ва бахтли фарзандлари бўлиб қолиши учун барча имкониятларни яратмоқда.

Фарзандларимизни яратилаётган  имкониятлардан унумли фойдаланишга ўргатиш, улар қалбида миллий қадриятларимизга ҳурмат, инсоний фазилатларимизни қадрлаш, бир умр комилликка интилиб яшаш туйғуси ривожлантиш таълим ва тарбия соҳасида фаолият юритувчи масъуллар, айниқса ота–оналарнинг муқаддас бурчидир.   

С.Абдураҳмонова,

Маънавият ва маърифат маркази

Янгиобод туман бўлинмаси раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар