Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғдир

Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғдир

08 май 2023 йил
323
0

Инсон хотира билаан тирик, қадр билан улуғдир. Истиқлол йилларида Президентимиз раҳномолигида бу эзгу қадриятлар мазмунан бойиди. Бугунги кунда кексаларни улуғлаш, уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийларини эъзозлаш, ижтимоий қўллаб қувватлаш ва уларга эҳтиром кўрсатишга катта эътибор қаратилмоқда.

9 Май «Хотира  ва  қадрлаш куни» ўтган аждодларимизни ёдга олиш, юрт мустақиллиги ва озодлиги йўлида жон берган қаҳрамонларни хотирлаш, иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашган ота-боболаримизни эслаш, ҳозирги доруломон кунларга етишмоқ учун тинмай меҳнат қилган, қўллари доим дуода бўлган, набиралари даврасида кексалик гаштини сураётган отахону онахонларни эъзозлаш кунидир. Бу кун аждодларимиз қадриятлари давом эттирилиб, ўтганлар ёдга олинади, ёши улуғ инсонлар, ёру  биродарлар, яқинларни  қадрлаб , хурматларини  бажо  келтириш  имконини беради.

Чунки Хотира-бу миллатимиз шарафи, ватанпарварлик, олижаноблик, хуллас чин инсоний фазилатлар жамланмасидир, қадрлаш эса маънавиятимизни, мафкурамизни бойитиб турувчи олий қадриятдир. Бу икки туйғу уйғунлашиб, юрагимизда, қалбимизда меҳр-муҳаббат, эзгулик уйғотади. Ўтганларни ёд этиш, тириклар иззат-ҳурматини жойига қўйишга, меҳр ва эътибор кўрсатишга даъват этади. 

Уруш йиллари Ўзбекистонда 6,5 (олти ярим)миллионга яқин аҳоли яшаган бўлса, шундан 1.5 миллион нафари урушга қатнашган, 500 мингга яқини халок бўлган, 640 минг киши жароҳат олганлигини инобатга олсак, бу фожеа Ўзбекистондаги бирорта хонадонни четлаб ўтмагани аён бўлади. Собиқ Совет Иттифоқида яшаган 27 миллион одамнинг  умрига зомин бўлган, юзлаб шаҳару қишлоқларга вайронагарчилик, офат келтирган урушда 1000 га яқин туманимиз халқи иштирок этган. Туманимиз марказидаги “Хотира майдони”идаги  ёдгорликда улардан урушда халок бўлган 504 нафарининг номлари қайд этилган. Уруш даҳшатларини хотирлар эканмиз, қалблардаги битмас жароҳат ҳануз кишиларни титроққа солади.  Не-не асл йигитларимиз қурбон бўлдилар. Жанг майдонларидан қайтмаган мард ўғлонларимизни чуқур изтироб билан эслаймиз уларнинг ўлмас хотираси олдида таъзим қиламиз. Ватан озодлиги ва  ёруғ кунлар учун курашда халок бўлган, бугунги осойишта ҳаётимиз учун замин яратган аждодларимиз билан, улар сафидан жой олган туманимиз қаҳрамони Жўрахон Усмонов билан эса ҳақли равишда фахрланамиз. Ватан учун, халқ бахт-саодати учун ўз жонини фидо қилган инсонларимиз ҳаёти биз учун  ҳам ёшларимиз учун ибрат сабоғидир.

Албатта бугунги ёруғ, фаравон ҳаёт ўз-ўзидан бунёд этилмаган. Буни дилдан ҳис этишимиз, Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, “Мана шу муқаддас тупроқ меники, бу ерда ота-боболаримиз ҳоки ётибди. Агар шу мусаффо осмон, шу эркин ва ёруғ ҳаёт, мана шу муқаддас Ватанни мен ҳимоя қилмасам, ким ҳимоя қилади?” деган эътиқод билан яшашимиз керак.          

Инсон  ёши  улғайиб  борган сайин ён-атрофда  юрган  сафдошларини бир-бир  йўқота  борган  сари  илғайдиган  ҳаётий  фалсафа  шуки, умр  ўткнчи. ҳаммамиз  хам  бу  дунёга  меҳмонмиз. Бугунги доруломон кунларга етганлар бор, етмаганлар бор, Шукурки, замонимиз тинч, фаравон, нимани орзу қилсанг, эришишга имкон бор. Бу имкондан самарали фойдаланиш, савоб ишларни амалга ошириш, Юртбошимиз  айтганларидек,  «Бу  ўткинчи  дунёда  фақат  яхши  ном  қолдириш, ҳалол  меҳнат  туфайли  қозонган обрў-эътибор  билан фарзандлар хотирасида қолиш ҳар бир инсон учун шарафдир».

С.Абдураҳмонова,

Маънавият ва маърифат маркази

Янгиобод туман бўлинмаси раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар