«Ватан фидойи фарзандларини унутмайди» шиори остида тадбир ташкил этилди
Бугун Янгиобод туманида 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан туманда узоқ йиллар давомида ўқитувчи сифатида фаолият юритиб, юздан ортиқ етук шогирдлар ҳамда эл хизматига ярайдиган фарзандлар тарбияси билан кўпчиликка ибрат сифатида хотираларда қолган Каромат она Ғайбуллаеванинг ёрқин хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
«Ватан фидойи фарзандларини унутмайди» шиори остида ташкил этилган тадбир туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида фахрий ўқитувчилар, Каромат онанинг ҳамкасблари, фарзандлари ва яқинлари ҳамда ёшлар иштирокида бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олганлар Каромат она Ғайбуллаеванинг сермаҳсул ҳаёт йўли, шогирдлар ва фарзанд тарбиясидаги ибратли фазилатларини эсладилар.
Хотира кечаси доирасида хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари ҳам ташкил этилиб, ғолиблар ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.