«Ватан фидойи фарзандларини унутмайди» шиори остида спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда
Янгиобод туманида 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан «Ватан фидойи фарзандларини унутмайди» шиори остида бир қатор тадбирлар, хотира кечалари ва спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Ушбу сана муносабати билан бугун туманда кўп йиллар давомида турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб, ўз ҳаёт йўли билан кўпчиликка кўпчиликка ибрат бўлган Райимқул Маъмурбоев хотирасига бағишлаб футбол турнири ташкил этилди.
Турнирни туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев очиб бериб, Райимқул Маъмурбоевнинг қисқа бўлсада, лекин мазмунли ўтган ҳаёт йўлини эсга олди ва унинг қисқа умри давомидаги меҳнатсеварлиги, ватанпарварлиги ҳамда фидойилиги билан доимо қалбларимизда мангу эканини таъкидлади.
Футбол мусобақаси тумандаги барча маҳаллалар жамоалари билан бирга қўшни ҳудудларнинг футбол жамоалари ва ихлосмандлари иштирокида қизиқарли ва шиддатли тарзда ўтмоқда.