“Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтди
Хабар берганимиздек, жорий ҳафтада Янгиобод туманида 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури асосида III Республика “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтди.
"Китобсевар миллат" шиори остида бўлиб ўтган ҳафталик доирасида маҳаллалар ва таълим муассасаларида турли маънавий-маърифий тадбирлар, ижодкорлар билан учрашувлар ва китобхонликни тарғиб этувчи кўрик-танловлар ташкил этилди.
Куни кеча "Китобхонлик ҳафталиги"нинг якунига бағишлаб ўтказилган учрашувда китобхонлик тарғиботига бағишланган тадбирларнинг юқори савияда ташкил этилганлиги эътироф этилиб, ушбу тадбирларни ташкил этишда яқиндан ҳамкорлик қилганлар, кўрик-танловлар ғолиблари ҳамда фаол иштирокчилар туман Ахборот кутубхона маркази томонидан тақдирландилар.