Аҳолига ибрат бўлиб келаётган томорқа эгаларига эсдалик совғалари топширилди
Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев бугун туманнинг 1 секторига қарашли Совот ҚФЙдаги аҳоли томорқаларини бориб кўрди.
Туман ҳокими томорқа эгалари билан суҳбатлашиб, уларнинг шароитлари, ердан самарали фойдаланиш ҳолати ҳамда экинларнинг ҳудуд иқлимига хослиги билан қизиқди ва экинзорларни кўздан кечирди.
Томорқадаги ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш нафақат қўшимча даромад манбаи, балки, оила аъзоларининг бандлигини ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади туман раҳбари.
Шунингдек, ўз шахсий томорқасини намунали ташкил этиб, атрофдагиларга ибрат бўлиб келаётган томорқа эгалари эътироф этилиб, уларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Муҳокамага қўшилинг