Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев 1-сектори ҳудудидаги Совот ҚФЙда аҳоли ва ёшлар билан учрашув ўтказди
Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев аҳолининг мурожаат ва таклифларини тинглаш, қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам бериш мақсадида туманнинг 1-сектори ҳудудидаги Совот ҚФЙда аҳоли ва ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда туман ҳокими дастлаб Совот ҚФЙда амалга оширилаётган ўзгаришлар, ташкил этилаётган янги иш ўринлари, аҳоли ва ёшлар учун яратилаётган шароитлар ва янги имкониятлар, шунингдек, жорий йилда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш борасидаги аниқ режалар хусусида тўхталиб ўтди.
Шу билан бирга, бандликни таъминлаш мақсадида ижара шартномаси асосида аҳолига ер ажратиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва унинг афзалликлари юзасидан аҳоли ва ёшларга тушунтиришлар берилди.
Учрашув давомида аҳоли ва ёшларнинг мурожаат ва таклифлари ҳам тингланиб, уларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли идора рахбарларига топшириклар берилди ва ижроси туман ҳокими томонидан назоратга олинди.