Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев 1-сектори ҳудудидаги Совот ҚФЙда аҳоли ва ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев туманнинг иқтисодий ижтимоий ўсиши йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва галдаги режалар хусусида фуқаролар билан фикр алмашиш ҳамда уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглаш, қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам бериш мақсадида туманнинг 1-сектори ҳудудидаги Совот ҚФЙда аҳоли ва ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда туман раҳбари дастлаб маҳаллада амалга оширилаётган ўзгаришлар, ташкил этилаётган янги иш ўринлари, аҳоли ва ёшлар учун яратилаётган шароитлар ва янги имкониятлар, шунингдек, жорий йилда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш борасидаги яқин истиқболдаги режалар хусусида тўхталиб ўтди.
Шу билан бирга, бандликни таъминлаш мақсадида ижара шартномаси асосида аҳолига ер ажратиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва унинг афзалликлари юзасидан аҳоли ва ёшларга тушунтиришлар берилди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида аҳоли ва ёшларнинг мурожаат ва таклифлари ҳам тингланиб, уларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли идора ва ташкилот рахбарларига топшириклар берилди ва ижроси туман ҳокими томонидан назоратга олинди.