Республика ишчи гуруҳи вакиллари Янгиобод туманида бўлишди
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида Фарғона вилоятида инвестицияларни жалб этиш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш каби масалаларга бағишлаб ўтказилган йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Республика ишчи гуруҳи вакиллари Янгиобод туманида бўлишди.
Янгиобод тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари А.К.Қодиров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ўразалиевалар иштирок этишиб, маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман мутасаддилари билан суҳбатлашдилар.
Йиғилишда туман ҳокими И.Қаршибоев туманда тадбиркорликни ривожлантириш, амалга оширилаётган лойиҳалар ва ташкил этилаётган иш ўринлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Ишчи гуруҳ аъзолари мазкур вазифаларни бажаралиши устидан жамоатчилик ва депутатлик назоратини амалга ошириш мақсадида туманда инвестицияларни жалб этиш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.