Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими Қаршибоев Иброҳим Болтаевичнинг 1 октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам табриги

Янгиобод тумани ҳокими Қаршибоев Иброҳим Болтаевичнинг 1 октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам табриги

01 октябрь 2023 йил
247
0

Ассалому алайкум қадрли устозлар!

Сизларни касб байрамингиз 1 октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Сизларга энг эзгу ниятлар билан, фақат яхшилик ва меҳрга йўғрилган фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Маълумки, сўнгги йилларда юртимизда педагогларнинг обрў-эътиборини ошириш, уларнинг шаъни ва қадр қимматини юксалтириш борасида кўпгина ижобий ишлар амалга оширилди. Ўқитувчиларимиз “Пахта терими” ва мажбурий меҳнатдан тўлиқ озод этилиб, иш фаолиятида фақат таълим ва тарбия билан шуғулланишлари учун шароитлар яратилди. Ўқитувчиларнинг ойлик маошлари оширилиб, қўшимча рағбатлантириш механизмлари жорий этилди.

Ҳурматли устозлар! Сизларни ўз касбингизга сидқидилдан ёндашиб, ёшларимизга бераётган билим ва таълим-тарбиянгиз натижаси ўлароқ, бу йил таълим соҳасида кўпгина юқори натижаларга эришдик. Хусусан, 2022-2023-ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларида 289 нафар ўқувчилар 11 синфни тамомлаган бўлса, уларнинг 108 нафари ёки 37,7 фоизи давлат олий таълим муассасаларига қабул қилиниб, бу кўрсаткич бўйича вилоят миқиёсида энг юқори натижага эришилди.

Яна бир қувонарли хабар шундаки, яқинда Самарқанд вилоятида ўтказилган Ментал арифметика бўйича Республика очиқ олимпиадасида тумандаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг 2 нафар ўқувчилари 1-ўринни эгаллаган бўлса, яна 2 нафар ўқувчи ёшларимиз олий ўринни эгалаб, Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро ментал арифметика олимпиадасида  иштирок этадиган бўлишди.

Бундан ташқари малакали спорт мураббийларимизнинг саъй-ҳаракати билан жорий йилда спорт соҳасида ҳам кўпгина яхши натижаларга эришдик. Биргина шу йилнинг сентябрь ойида қўшни Тожикистон Республикасида спортнинг бокс тури бўйича бўлиб ўтган халқаро мусобақада ёшларимизнинг 1 нафари олтин, 1 нафари кумуш медални қўлга киритиб қайтишди.

Фурсатдан фойдаланиб, бундай натижаларга муносиб ҳисса қўшган соҳа раҳбарлари, ўқитувчилар ва мураббийларга чуқур миннатдорчилик билдираман. Албатта, қўлга киритилган бу каби ютуқларимиз Сизларнинг ҳалол ва фидокорона меҳнатларингиз самарасидир.

Шу ўринда сизларга яна бир хушхабарни етказсам. Куни кеча  Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан ёшларнинг сифатли таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллашида ўзининг самарали меҳнати учун Янгиобод касб-ҳунар мактаби директори Бекмуродов Улуғбек «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Элёр Мухторов ҳамда 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Тозаул Шарофбоева "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан мукофотланди.  Албатта, уларни ушбу юксак эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида янада юқори марралар тилайман.

Азиз устозлар!

Жорий йилда умутаълим мактабларида ўқитувчи ва мурабийлар фаолияти самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг тахсил олиши учун зарур шарт шароитлар яратиш мақсадида мактаб бинолари  таъмирланиб, уларнинг моддий-техник базаси холати яхшиланди.

Жумладан, Президент қарори асосида 7- ва 10- умумий ўрта таълим мактаблари 3,2 млрд. сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланиб, замонавий қиёфага эга бўлди. Совот қишлаоиғада 2,0 млрд. сўмлик 60 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилмоқда.

Шунингдек, жорий йилда ўтказилган Ташаббусли бюджет лойиҳаси доирасида 2-умумтаълим мактабида суньий қопламали спорт майдончаси қуриш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, 5 умумтаълим мактаби Ташаббусли бюджет лойиҳасининг 2- мавсумида мактаб учун зарур бўлган жиҳозлар ва 8 умумтаълим мактаби усти ёпиқ, суньий қопламали спорт майдончаси қуриш лойиҳаси билан ғолибликни қўлга киритди.

 

Бундан ташқари, 7 та умумий ўрта таълим мактаблари электрон доска, 2 та умумий ўрта таълим мактаблари робототехника воситалари билан таъминланди. Янги ўқув йилидан касбга касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти жорий этиладиган 12-умумтаълим мактаби туман ҳокимлиги томонидан тўлиқ жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Ҳурматли устоз ва мураббийлар! Давримиз, замонимиз Сиздек инсонлар зиммасига дунёдаги илм- фандан яхши хабардор, Ўзбекистон шаънини улуғлашга қодир фарзандларни камол топтиришдек масъулиятли вазифа юклаган. Шу боисдан Сизнинг касб байрамингиз умумхалқ байрами сифатида нишонланмоқда. Шунинг ўзи ёш қалбларга эзгулик уруғини сочаётган, улар юрагида илм-маърифат машъалини ёқаётган Сиз каби заҳмат касб соҳибларига давлатимиз ва халқимиз ҳурмат–эҳтиромининг ёрқин намунасидир.

Азиз устозлар! Сизларнинг фидойи меҳнатингиз эъзози сифатида нишонланаётган бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор табриклаб, сизларга мустаҳкам соғлик, сабр-матонат, оилангизга тинчлик ва фаравонлик, фарзандларимизни билимли, зукко, комил инсонлар қилиб тарбиялашдек шарафли меҳнатингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин!

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар