Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » МАЪМУРИЙ ХУҚУҚБУЗАРЛИК ВА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТУШИНЧАСИ

МАЪМУРИЙ ХУҚУҚБУЗАРЛИК ВА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТУШИНЧАСИ

18 октябрь 2023 йил
541
0

Охирги пайтларда фуқаролар ўртасида маъмурий хуқуқбузарлик содир этиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Бундай хуқуқбузарликлар оилада, қайнона-келин,  эр-хотин қўни-қўшни  ўртасида жуда кўплаб учраб турибди.

Аслида маъмурий хуқуқбузарлик деганда нимани тушунишимиз керак!

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг иккинчи бўлим иккинчи боб 10-моддасида “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчаси кенг ёритилган бўлиб, унга кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда, қонунчиликка биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади.

Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик, башарти бу ҳуқуқбузарлик ўз хусусиятига кўра жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлмаган тақдирда, амалга оширилади.

Ушбу кодекс 11-моддаси “Башарти маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги ғайриҳуқуқий эканлигини билган бўлса, унинг зарарли оқибатларига кўзи етган, юз беришини истаган бўлса ёки бу оқибатларнинг келиб чиқишига онгли равишда йўл қўйган бўлса, бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик қасддан содир этилган деб ҳисобланади.

Кодекс 12-моддасида эсаБашарти маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги зарарли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини олдиндан кўра билган бўлса ҳам, лекин калтабинлик билан уларнинг олдини олиш мумкин деб ўйлаган бўлса, ёхуд бундай оқибатларнинг келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўриши лозим ва мумкин бўлгани ҳолда олдиндан кўра билмаган бўлса, бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик эҳтиётсизлик орқасида содир этилган деб ҳисобланади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда ўн олти ёшга тўлган шахслар, агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, маъмурий жавобгарликка тортилади.

Бахтиёр Мамадаминов,

Жиноят ишлари бўйича

Янгиобод туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар