Суд тизимини такомиллаштириш ҳамда мактабгача таълим соҳасига оид қонунчиликдаги янгиликлар
Мамалакатимизни ривожлантиришга оид қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилаётган вазифалардан бири сифатида суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш ва инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини асосий ўринга чиқариш деб эътироф этсак муболаға бўлмайди.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда суд тизиминитакомиллаштиришга, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг, шу жумладан болаларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга, шунингдек мактабгача таълим тизимини ислоҳ этишга ва янада ривожлантиришга қаратилган чоралар кўрилмоқда.
Бундан буён ҳам фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, маъмурий органларнинг қарорлари устидан маъмурий судларга шикоят қилиш имкониятини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-823-Қонунга кўра Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига маъмурий органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш муддатини 3 ойдан 6 ойгача кўпайтиришни назарда тутувчи ўзгартиш киритилмоқда.
Шунингдек, оилавий нодавлат мактабгача таълимташкилотларининг фаолияти учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳамда болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини ошириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-823-Қонунга кўра«Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болалар сони 25 нафардан 50 нафаргача кўпайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиш киритилмоқда.
Ш.Х.Бегматов,
Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси