Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ - 16 КУН

ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ - 16 КУН

01 декабрь 2023 йил
244
0

2023 йил 25 ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастури “Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” глобал кампанияси доирасида 2023 йилда “Бирлашинг! Аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ишларига сармоя қиритинг” мавзусига бағишланган ахборот кампанияси бошланишини эълон қилди.

Мамлакатимизда ҳам “Зўравонликка қарши 16 кун” кампанияси 2023 йил 25 ноябрдан бошланди ва бу глобал ҳаракат 10 декабргача қадар давом этади.

Кампания мақсадлари барчани аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олишда фаол иттифиқчи бўлиш, аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш учун республика бюджетидан маблағ ажратиш, шу жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни киритиш, иш жойларида хотин-қизларнинг иқтисодий ҳимоячисини таъминлайдиган чораларга хусусий ва давлат сектори томонидан инвестициялар ажратилишини тарғиб қилишдан иборат.

Гендер зўравонлик – бу эркакларни аёллардан устун қўювчи патриархал муносабат тузилмалари ва маданий меъёрлар сабаб сақланиб қолаётган инсон хуқуқларининг бузилиши ва гендер тенгсизлигининг юзага келишидир.

Гендер зўравонлик нафақат жабрланганларга зарар етказади, балки мамлакатдаги иқтисодий ва ижтиомий тараққиётга ҳам тўсқинлик қилади. Стратегик инвестициялар орқали муаммонинг асосий сабабларини бартараф этиш, хабардорликни ошириш ва ўзаро ҳурмат ва тенглик маданиятини ривожлантириш мумкин. Комплекс ёндашув барча даражадаги инвестицияларни, жумладан давлат томонидан молиялаштиришни, хусусий сектор ташаббусларини, шу жумладан экология, ижтимоий сиёсат, корпоратив бошқарув доирасидаги мажбуриятларини, хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришни талаб қилади.

Барчамиз ушбу кампанияда фаол иштирок этиб, тарғибот ишларини кўпайтирсак албатта мен ишонаман аёлларга ва қизларга нисбатан зўравонликлар камайишига, оилаларнинг мустаҳкам бўлишига олиб келади.

Бахтиёр Мамадаминов,

Жиноят ишлари бўйича

Янгиобод туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар