Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида 2023 йил “Оpenbudget” сарҳисоби ва 2024 йилда “Оpenbudget” режалари

Янгиобод туманида 2023 йил “Оpenbudget” сарҳисоби ва 2024 йилда “Оpenbudget” режалари

01 февраль 2024 йил
493
0

Мамлакатимизда фуқароларнинг бюджет жараёнига жалб қилиш механизмининг ишга туширилиши жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг ечимини топиш ва жамоатчиликка бюджет жараёнининг иштирокчисига айлантиришда алоҳида восита бўлиб хизмат қилмоқда.

2023 йилда ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларда баён этилган ўринли ва долзарб муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш, давлат бюджетини шакллантириш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига аҳолини фаол жалб этиш бўйича бирмунча ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2021 йил 13 апрелдаги «Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5072-сонли қарори билан фуқароларга бюджетни шакллантириш жараёнларини нафақат назорат қилиши, балки бюджет маблағларини шакллантириш жараёнидан бошлаб уларни сарфлашда қатнашиши учун ҳам имконият яратилди. Бундан ташқари бюджет шаклланиши жараёнида жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мақсадида туман ва шаҳарларда тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартиб жорий этилди.

2023 йилда Янгиобод туманида «Ташаббусли бюджет» жараёнларида ғолиб бўлган 7 та лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 7 млрд. 168 млн.   592. минг сўм маблағ ажратилди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, 2023 йилда хам «Ташаббусли бюджет» учун овоз бериш жараёнига 8 та маҳалла фуқаролар йиғини ахолиси томонидан 157 та лойиҳа ташаббуслари илгари сурилиб, 112 таси тасдиқланган. Тасдиқланган ташаббуслардан  7 таси  ғолиб деб топилди. Ғолиб лойиҳаларнинг жами қиймати  7 млрд. 75 млн сўмни ташкил этмоқда.

Жорий йилнинг биринчи мавсумида «Ташаббусли бюджет» учун овоз бериш жараёнига  98 та  лойиҳа илгари сурилган бўлиб, 69 таси тасдиқланиб, 4 таси ғолиб деб топилган хамда ғолиб лойиҳаларнинг суммаси  3 млрд 265 млн сўмни ташкил этган, иккинчи мавсумда 59 та  лойиҳа илгари сурилган бўлиб, улардан 43 таси тасдиқланиб, 3 таси ғолиб деб топилган ҳамда ғолиб лойиҳаларнинг қиймати 3 млрд. 810 млн. сўмни ташкил этган. Ташаббусларни қўллаб-қувватлаб биринчи мавсумда  22 949 та, иккинчи мавсумда 18 835 та овоз берилган.

2023 йилдаги икки мавсум якунига кўра энг юқори натижани 8 224 та овоз билан “Сармич” МФЙ “13-мактаб биноси олдидан Сармич оилавий шифокорлик пункти ва Хожиматов Лочинбек хонадонининг олдигача бўлган йўлни асфалт қилиш” лойиҳаси (1 млрд 200 млн сўм) қўлга киритган бўлса, атиги 757 та овоз тўплаган “Дўстлик” МФЙда “Янги Қўриқ қишлоғига табиий газ тармоғи тортиш лойиҳаси ( 100 млн сўм) ҳам ғолиб бўлган.

Жорий йилда “Ташаббусли бюджет” учун овоз бериш жараёнида илгари сурилган таклифларнинг 39 таси (34,8 фоиз) ички йўлларни таъмирлашга оид. 13 та таклиф (11,6 фоиз) маҳалла ҳудудини ободонлаштириш тадбирларига қаратилган. Мактаблар ва боғчалар бўйича 27 та (24,1 фоиз), ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларга 6 та (5,3 фоиз), тиббиёт муассасалари бўйича 3 та (2,6 фоиз) таклиф келиб тушган. Илгари сурилган ва ғолиб бўлган лойиҳаларга эътибор қаратадиган бўлсак, яъни ташаббусли бюджет айнан қайси соҳалар кўпроқ эътиборга муҳтож эканини ҳам очиб бермоқда.

2023 йилда ғолиб деб топилган лойиҳалар қуйидагилардан иборат.

2023 йил 1- мавсум бўйича

1.Янгиобод тумани  Сармич МФЙ ҳудудидаги 13-мактаб биноси олдидан Сармич оилавий шифокорлик пункти ва Хожиматов Лочинбек хонадонининг олдигача бўлган йўлни асфалт қилиш лойиҳаси.  (тўпланган овоз 8224 та, таклиф қиймати 1 млрд 200 млн. сўм) Лойиҳа фойдаланишга топширилган.

2.Янгиобод туман Шодлик МФЙ ҳудудида жойлашган 2-умумий ўрта таълим мактабида ёпиқ турдаги болалар   ўйингоҳи    барпо   этиш лойиҳаси; (тўпланган овоз  7305  та, таклиф қиймати  1  млрд. 200,0  млн  сўм) Лойиҳа қурилишлари якуний босқичида.

3.Янгиобод туман касб-ҳунар мактаби моддий техника базасини ривожлантириш лойиҳаси; Лойиҳа амалга оширилган.

4.Янгиобод тумани Дўстлик МФЙ Пасткичақир  қишлоғи (Янгиқўриқ  маҳалласи) ни табиий газ тармоғига  улаш лойиҳаси;  Лойиҳа фойдаланишга топширилган.

 

         2023 йил 2- мавсум бўйича

  1. Янгиобод туман 5-сон умумтаълим мактабини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш лойиҳаси  (таклиф  қиймати  1  млрд  190,0  млн  сўм).Ҳозирда ушбу лойиҳа бўйича пудратчи аниқланиб, қурилиш ишлари бошланган.
  2. Янгиобод туман спорт мактабини бўш худудида 30х45 хажмдаги сунъий копламали мини стадион қуриш лойиҳаси. (таклиф  қиймати  1  млрд  320,0  млн  сўм). Бугунги кунда лойиҳа-смета хужжатлари тайёрланиб, хозирда ушбу лойиҳалар бўйича пудратчи аниқланиб, қурилиш ишлари бошланган.
  3. Янгиобод туман 8-сон умумтаълим мактабини ҳудудидан замонавий турдаги 1 дона 25×42 метр ўлчамдаги сунъий қопламали усти ёпиқ футбол майдони қўриш. (таклиф қиймати  1  млрд  300,0  млн  сўм). Бугунги кунда лойиҳа-смета хужжатлари тайёрланиб, хозирда ушбу лойиҳалар бўйича пудратчи аниқланиб, қурилиш ишлари бошланган.

Бундан ташқари 2023 йилнинг апрел - май ойларида “Очиқ бюджет” ахборот порталининг “Менинг йўлим” тадбирлари амалга оширилди ва бунда Янгиобод туманида фуқаролар томонидан жами 23 та ташаббуслар шакллантириб, шундан ажратилган маблағлар доирасида фуқаролар томонидан билдирилган ташаббуслар бўйича овозлар кетма-кетлиги асосида энг кўп овоз тўплаган 2 та лойиҳа ғолиб деб топилган.

2024 йил туманда «Ташаббусли бюджет» жараёнларида ғолиб бўлган лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджет параметрларида             7 млрд 486,9 млн сўм режалаштирилган.

Бундан ташқари ташаббусли бюджет жараёнида иқтисод қилинган маблағлар ва 2024 йилнинг 1-2-3-чораклари якуни билан аниқланадиган даромадларни режадан ошган кисми маблағларининг 30 фоизи «Ташаббусли бюджет» жамғармасига ўтқазилади.

Низом талабларига асосан берилган 1 дона таклифни амалга оширишнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг бараваридан ошмаслиги белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу миқдор 1 млрд. 360 млн. сўмни ташкил этади. 

Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024-йилги илк мавсумига 1-февралдан старт берилади!

Бунда:

1.Лойиҳалар киритиш: 1–20-феврал;

2.Лойиҳаларни саралаш: 21-феврал–11-март;

3.Овоз бериш: 12–31-март саналари давомида ўтказилади.

Т.Шодмонқулов,

Янгиобод туман Иқтисодиёт ва

молия бўлими бошлиғи в.б. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар