Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47-моддаси мазмун-моҳияти
2023 йил 30 апрель куни ўтказилган умумхалқ референдумида овоз бериш орқали Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдан асоссий мақсад, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришини, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни, кўп миллатли жонажон Ўзбекистонимизнинг фаровонлигини ва гуллаб-яшнашини таъминлашни мақсад қилган.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47-моддасида “Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас.
Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.
Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.
Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади деб кўрсатилган.
Бу эса ўз навбатида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этиш, тинчлик ва тотувлик асосида мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга хизмат қилади.
Бахтиёр Мамадаминов,
Жиноят ишлари бўйича
Янгиобод туман судининг раиси