Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Оилавий (маиший) зўравонлик ҳуқуқбузарлиги тўғрисида тушунча

Оилавий (маиший) зўравонлик ҳуқуқбузарлиги тўғрисида тушунча

17 май 2024 йил
275
0

Хабарингиз бор, аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кўпайганлиги сабабли худди шундай зўравонликларнинг олдини олиш, камайтириш учун аёлларга ҳимоя ордери берилиши йўлга қўйилган.

Аммо баъзи бир шахслар ҳимоя ордери берилганлигини била туриб, аёлига яъни турмуш ўртоғига спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда зўравонлик ишлатиб, уларга нисбатан турли даражадаги жароҳатлар етказаётган шахслар учраб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 592-моддасида Оилавий (маиший) зўравонлик тўғрисида сўз юритилган бўлиб, унга кўра хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқни амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2061-моддасида “Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. 

Барчамиз тарғибот ишларини кўпайтирсак албатта мен ишонаман аёлларга ва қизларга нисбатан зўравонликлар камайишига, оилаларнинг мустаҳкам бўлишига олиб келади.

Бахтиёр Мамадаминов,

Жиноят ишлари бўйича

Янгиобод туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар