Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Фуқароларга сайлов жараёнлари тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилди

Фуқароларга сайлов жараёнлари тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилди

14 сентябрь 2024 йил
44
0

Демократик тамойилларга асосланган давлатнинг энг асосий хусусиятларидан бири – бу сайлов тизимининг мавжудлиги, уни ўтказиш жараёнининг шаффофлиги, очиқлиги, сайловчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатланганлиги-ю, сайловдаги рақобатлар ҳисобланади.

Юртимизда ҳозирги кунда ҳудди шу сиёсий жараён, яъни сайлов жараёни ҳукм сурмоқда. Бунда ҳар бир фуқаро ўз сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланиши юзасидан турли ҳил ташкилотлар томонидан тарғибот  ва ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Шунга кўра, Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Мадатов томонидан жорий йилнинг 13 сентябрь куни Янгиобод туман ҳудудида жойлашган Шодлик маҳалла фуқаролар йиғини биносида маҳалла фуқаролари ва фаоллар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси мазмун-моҳияти, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кабилар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида давра суҳбатлари ташкил этилиб, фуқроларнинг сайлов жараёни ҳақида ҳуқуқий маданияти ҳамда ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида учрашув ташкил этилди.

Жумладан, мазкур учрашувда яқинлашиб келаётган сайлов жараёни ҳақида, сайловда иштирок этиш талаблари, ҳар ким мазкур сиёсий жараёнда ўз ҳуқуқ ва эркиликларидан фойдаланиши мумкин эканлиги, ўз келажагига бефарқ бўлмаган ҳолда сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда мақбул деб топган нимзодларига овоз бериши мумкинлиги ҳақида таъкидлаб ўтди,

Шунингдек, мазкур тадбир Сармич маҳалла фуқаролари биносида маҳаллий аҳоли ва фаоллар иштирокида давом эттирилиб, яқинлашиб келаётган сиёсий жараёнга бефарқ бўлмаган ҳолда сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланиши ҳақида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2021 йил 5 июлдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги ЎРҚ-699-сонли Қонунининг
мазмун-моҳияти юзасидан тушантиришлар берилди. 

Хусусан,   Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат эканлиги, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилиши ҳақида таъкидлаб ўтди.

Мазкур қонунга кўра диний таълим муассасаси — муайян конфессияга мансуб бўлган, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчиларини ва улар учун зарур бўлган диний ходимларни тайёрлаш учун диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органи томонидан ташкил этилган муассаса; диний ташкилот — фуқароларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, биргаликда динга эътиқод қилиш, ибодат қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни бажариш мақсадида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган кўнгилли бирлашмаси (маҳаллий диний ташкилот, диний таълим муассасаси ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органи); ҳисобланиши айтилганлиги ҳақида сўз юритди.

Шу билан бирга Қонунга кўра виждон эркинлиги — бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқи эканлиги тушунтирилди.

Ўтказилган тарғибот тадбирларида иштирокчиларини қизиқтирган саволларига суд раиси томонидан батафсил жавоблар бериб ўтилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар