Ижтимоий кўмакка муҳтож фуқарога қурилиш материаллари олиб берилди
Янгиобод туманида ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Бугун Янгиобод тумани Сармич МФЙда яшовчи "Темир дафтар" рўйхатида турувчи фуқаро М.Мавлоновага туман хокимлиги, 4 сектор рахбари ҳамда "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди томонидан эътибор кўрсатилиб, Саховат ва кўмак жамғармасидан уй-жойини таьмирлаш учун қурилиш материаллари олиб берилди.
Муҳокамага қўшилинг