Янгиобод тумани ҳокими нон ишлаб чиқариш шахобчалари фаолияти билан танишди
Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев туманниг 1-секторига қарашли Янгиобод ШФЙдаги нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш шахобчалари фаолияти билан танишди.
Ўрганишлар чоғида тадбиркорлар билан нарх-наво борасида мулоқот қилди. Уларнинг таклиф ва фикрларини тинглади. Нон маҳсулотларининг доимий бўлиши, нархларнинг ошиб кетмаслиги, ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларнинг ўз ишига виждонан ёндашиши кераклигини таъкидлади.
Шунингдек, аҳолини узлуксиз нон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш ва нарх-навонинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш борасида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Муҳокамага қўшилинг