Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Тиббиёт ходимлари ўз таклифларини билдиришди

Тиббиёт ходимлари ўз таклифларини билдиришди

27 июнь 2022 йил
312
0

Халқ демократик партияси Янгиобод тумани кенгаши раиси, ОМҚП депутати М.Ўразалиева томонидан Янгиобод тумани ТТБда Конституциямизга киритиш кўзда тутилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида ОМҚП депутати М.Ўразалиева Конституцияга киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Иштирокчилар томонидан
- Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёти сифатини оширишга,улар учун жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг равишда иштирок этиши учун шароит яратишга ва ўзининг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятини яратишга қаратилган чора тадбирлар кўриниши белгиланмоқда.
-Давлат ижтимоий хизматлар тизимини ривожлантириш учун зарур шарт шароитлар яратиши,давлат пенсияларни нафақаларни ва ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг бошқа турларини тайинлаши мустаҳкамланмоқда.
-Пенсиялар ,нафақалар ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг бошқа турлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатлсридан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.
-Хотин қизларни ишга қабул қилишни рад этиш,уларнинг ҳомиладорлиги ёки болалари борлиги билан боғлиқ асосларга кўра ишдан бўшатишнинг тақиқланиши каби ўзгартиш ва қўшимчаларни алоҳида эътироф этишди.

Давра суҳбатида ТТБ шифокорлар,патронаж ҳамшира ва кичик тиббиёт ходимлари иштирок этишди. Иштирокчилар томонидан Қонун лойиҳаси юзасидан фикрлар билдирилди. Киритилган ўзгаришлар ва қўшимчалар юрт келажаги ва Ватанимиз тақдирига ва албатта келгуси тараққиётимиз учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида эътироф этишди,жами 33 нафар фуқаролар, тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар