Туман адлия бўлими томонидан Президент қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди
Янгиобод тумани ҳокимлигида туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ж.Абдухолиқов, туман ҳокимининг 1-ўринбосари Д.Мамадазимов ҳамда масъул ходимлар иштирокида Давлатимиз раҳбарининг "IJRO.GOV.UZ" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Қарори мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг таъсирчан тизимини яратишда "IJRO.GOV.UZ" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими ўрнини мустаҳкамлаш, унинг аҳамиятини янада ошириш ҳамда самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш борасида белгиланган вазифалар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Муҳокамага қўшилинг