Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилди

Ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилди

22 июль 2022 йил
544
0

Янгиобод тумани хокимлигида оилавий низолар сабабли ажрим ёқасига келиб қолган оилалардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш ҳамда оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида «Биз оилавий ажримларга қаршимиз, биз фарзандлар етим бўлишига қаршимиз» шиори остида йиғилиш ўтказилди.

Унда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев ҳамда сектор раҳбарлари, Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Ш.Райимова, оила ва хотин-қизлар бўлими ходимлари, фуқаролар йиғинлари раислари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Йиғилишда ажрим ёқасидаги 7 та оила билан якка тартибда суҳбат ўтказилди. Ҳар бир оила аъзолари бирма-бир тингланиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўтказилган тушунтириш ва тарғибот натижасида 3 та оила яраштирилди, қолганлари эса қайта ўйлаб муросага келишлари учун муддат берилиб, назоратга олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар