Ташаббусли бюджет жараёнининг 2022 йил 2-мавсумида фаол иштирок этган, лекин ғолиб деб топилмаган Шодлик маҳалласига республика бюджетидан маблағ ажратиладиган бўлди
Давлатимиз раҳбари томонидан Ташаббусли бюджет жараёнининг 2022 йил 2-мавсуми доирасида фуқароларни фаол иштирокини инобатга олган ҳолда ғолиб деб топилган 1 418 та лойиҳаларга қўшимча, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳаларни амалга ошириш учун республика бюджетидан 335 млрд сўм маблағ ажратиш юзасидан кўрсатма берилди.
Маълумот учун – 2022 йил иккинчи мавсум якунларининг дастлабки натижаларига кўра 1 418 та лойиҳа ғолиб деб топилган ва ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун туман ва шаҳар буджети маблағлари ҳисобидан 1,0 триллион сўм маблағ ажратилиши назарда тутилган.
Республика буджетидан ажратилган қўшимча маблағлар доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган:
- 110 та умумтаълим мактабларини жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш;
- 113 та маҳаллаларда ички йўлларни таъмирлаш;
- 16 та мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш;
- 49 та соғлиқни сақлаш ташкилотларини таъмирлаш ва жиҳозлаш каби лойиҳалар қўшимча равишда молиялаштирилиши белгиланди.
Натижада, 2-мавсум учун ажратилган жами маблағлар миқдори 1,3 трлн сўмни ташкил этиб, ушбу мавсум доирасида ғолиб деб топилган лойиҳалар сони 1 782 тани ташкил этди.
Ғолиб деб топилган лойиҳаларга берилган овозлар сони жами 5 630 мингтани ёки жами берилган овозларнинг 72 фоизини, ғолиб деб топилган лойиҳалар жойлашган маҳаллалар сони 1 563 тани ташкил этди.
Шу жумладан, Янгиобод туманида 2022 йилнинг 24 августдан 2022 йилнинг 17 сентябрга қадар давом этган овоз бериш жараёни якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган Cармич МФЙ билан туман марказини боғловчи йулни асфальт қилиш учун (7015 та овоз) 1 200,0 млн. сўм билан ташаббусли бюджет портали томонидан автоматик равишда ғолиб деб топилган.
Шунингдек, Янгиобод тумани Шодлик маҳалласидаги Мелобод қишлоғидан Пучуғой қишлоғидаги 2-мактабгача бўлган 1 км 900 метр йўлни асфальт қилиш учун 6391 та овоз тўпланиб, лекин ғолиб деб топилмаган эди. Энди эса, юқоридаги кўрсатмага асосан, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун республика бюджетидан маблағ ажратиладиган бўлди.