Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган сана муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

Янгиободда 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган сана муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

21 октябрь 2022 йил
307
0

Бугун 21 октябрь. 1989 йилнинг ушбу кунида ўзбек тилимизга давлат тили мақоми берилиб, ота-боболаримизнинг азалий орзуларидан бири ушалди ва бу истиқлол йўлидаги дадил қадамлардан бири бўлди.

Бугун миллатимиз келажаги учун муҳим бўлган ушбу тарихий санага 33 йил тўлди. Шу муносабат билан Янгиободда кенг жамоатчилик иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда шоирлар, тилшунослар, туман маданият бўлими санъаткорлари, ўқитувчи ва ўқувчи ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Дастлаб туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов тадбирни очиб берди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқимизга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С. Абдураҳмонова ҳам сўз олиб, Она тилимизни давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамиятини янада  кучайтириш, уни фақатгина расмий тил сифатида эмас, балки, миллий маданиятимиз, маънавиятимиз тимсоли  сифатида янада бойитиш ҳамда софлигини сақлашда барчамиз бирдек масъул эканимизни таъкидлаб ўтди.

Ўқувчи ёшлар, шоирлар ва туман маданият бўлими ижодкорлари томонидан она тилимизни тараннум  этувчи шеърлар ва куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача кўтаринки руҳ бағишлади.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар