Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида имконияти чекланган аҳоли қатламига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар тўғрисида брифинг ўтказилди

Янгиобод туманида имконияти чекланган аҳоли қатламига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар тўғрисида брифинг ўтказилди

18 октябрь 2022 йил
268
0

Янгиобод туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи З.Нишонова туманда имконияти чекланган аҳоли қатламига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар юзасидан маълумот берди.

Хусусан, Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237 сонли қарори бўйича туманимизда хисобга олинган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар 27 нафар, шундан 26 нафари ёлғиз кексалар, 1 нафари ёлғиз яшайдиган кексалар, 19 турдаги озиқ-овқат ва санитария-гигиена товарлари олувчи 26 нафар ёлғиз кексалар Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сонли қарорига асосан ўз вақтида хар ойнинг 5 санасига қадар август ойига қадар тўлиқ ва сифатли таъминланди.

Ушбу олинган махсулотлар учун жами 2022 йил  3 чорак давомида 59 60,5 минг сўм бюджет маблағи сарфланди, 1 кишига 1 ойда 327,5 минг сўмни ташкил қилади. Рўйхатга олинган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексаларга 2022 йил 3 чорак  давомида 27 нафар ёлғизга жами 874,4 минг  сўмлик бепул  дори-дармонлар етказиб берилди. Ҳар бир ёлғизга ўртача 48, 6 минг  сўмни ташкил этди. Хозирги кунда 1 нафар ёлғиз кекса С.Бекмирзаева вафот этганлиги сабабли рўйхатдан чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 1 июлдаги 411-сонли қарори билан тасдиқланган Мухтож шахсларни протез ортопедия буюмлари,реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги  Низом бўйича Ногиронлар ва мухтож шахсларнинг реабилитация техник воситалари билан таъминланиши:

2022 йил 3чорак  давомида  18 нафар фуқаро жами 24 475,0 минг сўмлик ногиронлик аравачалари 2 нафар бола жами билан таъминланди.

2022 йил 2 чорак  давомида  4 нафар фуқаро жами 36887,0 минг сўмлик электр маторли  катталар ногиронлик аравачалари билан таъминланди.

2022 йил 3 чорак  давомида  35 нафар фуқаро жами 36887,0 минг хасса таёқ билан таъминланди.

2022 йил 3 чорак  давомида  1 нафар фуқаро 117,4 минг сўмлик қўлтиқ-таёқ билан таъминланди.

2022 йил 2 чорак  давомида  11 нафар фуқаро жами 159,0 минг сўмлик эшитиш мосламаси билан таъминланди.

2022 йил  3 чорак  давомида  3 нафар фуқаро жами 2828.6 минг сўмлик ходунок (юриш мосламаси)  билан таъминланди.

2022 йил 3 чорак  давомида  2 нафар фуқаро 160,4 минг сўмлик кўзи ожизлар хассаси билан таъминланди.

2022 йил 3 чорак  давомида  1 нафар фуқаро 75,0 минг сўмлик нажас қабул қилгич билан таъминланди.

2022 йил 3 чорак  давомида  1 нафар фуқаро овозли танометр  билан таъминланди.

2022 йил 3 чорак  давомида  1 нафар фуқаро овозли термометр  билан таъминланди.

Протез ортопедия махсулотлари билан мухтож ногиронларнинг таъминланиши

2022 йил 3 чорак  давомида Протез ортопедия махсулотларига мухтож ногиронлар 2022 йилда база бўйича жами 12340,8 минг сўмлик 13 нафар фуқаро 30 дона маҳсулот билан таъминланди:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 23 августдаги  “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва ахолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлигининг тиббий ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш” ҳақидаги 240-сонли қарори асосида Саховат ва Мурувват уйларига жойлаштирилишини сўраб фуқаролардан келиб тушган аризалар юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида

2022 йил 3 чорак  давомида фуқаролардан Республикамиз худудида жойлашган “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар аёллар ва болалар интернат уйига жойлаштириш учун мурожаатлар қайд этилмаган.

Санатория  йўлланмалари берилиши

1941-1945 йиллардаги мехнат фронти қатнашчилари жами йил бошида 25 нафарни ташкил этиб, шундан 6 нафарини санатор-соғломлаштириш режалаштирилган бўлиб 2022 йил 3чорак  давомида6 нафар  мехнат фронти қатнашчилари санатория йўлланмаси билан таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги  “Аҳолига санаторияларда даволаниши учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги 693-сонлиқарорига асосан мухтож ногиронлар ва пенсионерлардан тизимда мавжуд санаторияларга 2022 йил 3чорак  давомида жами 133нафар ногирон ва пенсионерларга сихатгоҳ йўлланмалари ажратилиб; шундан марказий санаториялар Товоқсой сихатгохига 21 нафарига, Маржонсуви сихатгохига 8 нафарига, Косонсой сихатгохига 1 нафарига, Олтиариқ сихатгохига  8нафарига, Нуроний сихатгохига 12 нафар, Жиззах санаторияси учун 83 нафар  ногирон ва пенсионерларга бепул сиҳатгох йўлланмалар берилиб соғломлаштирилган.

  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар