Туман ҳокими тавсияси билан Баландчақир МФЙда тикув фабрикаси иш бошлади
Янгиобод тумани Баландчақир қишлоғида туман ҳокими тавсияси асосида "Хушнудбек барака чеварлари" тикув фабрикаси иш бошлади.
Туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев мазкур тикув цехини кўздан кечириб, тадбиркор ҳамда тикувчи хотин-қизлар билан суҳбатлашди.
Туман раҳбари бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда ишчиларнинг шароитлари билан танишиб, тадбиркорга бу фаолиятни янада кенгайтириш ва яна 50 нафар иш ўрни яратиш бўйича ўз таклифларини билдирди ва қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Муҳокамага қўшилинг