Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Туманда ишлаб чиқариш ва саноат соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Туманда ишлаб чиқариш ва саноат соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

24 январь 2023 йил
296
0

Бугун Янгиобод тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Р.Абдуғаниев иштирокида туманда 2022 йил давомида ишлаб чиқариш ва саноат соҳасини ривожлантириш ва бу борада амалга оширилган лойиҳалар хусусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Анжуманда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар, соҳа вакиллари ҳамда фаоллар иштирок этишди.

Дастлаб туман ҳокими ўринбосари Р.Абдуғаниев йиғилганларга мавзу юзасидан маълумот берди.

Хусусан, Янгиобод туманида 2022 йилда умумий қиймати 142,1 млрд.сум, шундан, ўз маблағи 66 млрд. 329 млн. сум; банк кредити 52 млрд. 745 млн. сум; 1 млн. 565 минг доллар хорижий кредит линияси маблағи бўлган 44 та инвестиция лойицаси амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 782 та иш ўринлари яратилади.

2022 йил январь-декабр ойларида 32 та қиймати 142 млрд 090 млн. сумлик лойихалар ишга туширилди ва 655 та доимий иш урни яратилди. Шу билан бир каторда лойихалар ижроси билaн қурилиш ва таъмирлаш, экиш ва парваришлаш ишларида 626 та иш уринлари яратилди.

2023 йилда 27 та 62,846 млрд сумлик лойихалар шакллантирилган бўлиб, бунинг натижасида 194 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

2022 йил давомида қўшимча дастурга асосан Янгиобод туманида 11 та инвестиция лойиҳаси доирасида 30 млн. доллар миқдоридаги тўғридан тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиши белгиланган.

Январь- декабр ойларида 5 та лойиха доирасида 2,0 млн. доллар хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди.

2022 йилда Янгиобод тумани учун 5283,0 мииг доллар миқдорида экспорт прогпози белгиланган бўлиб, шундан 2776.0 минг доллар саноат маҳсулотлари ва 2507,0 минг доллар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хисобига тўғри келади.

2022 йил яньарь- декабр ойларида туманда 3334,4 минг долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Матбуот анжумани давомида йиғилганлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар