Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Сармич маҳалласида янги тикув цехи иш бошлади

Сармич маҳалласида янги тикув цехи иш бошлади

16 февраль 2023 йил
352
0

Янгиобод туманининг барча маҳаллаларида янги иш ўринлари яратиш, жумладан, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган бир қатор лойиҳалар амалга оширилиб, бу ишларда туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва фуқаролар йиғинлари масъуллари бирдек жон куйдирмоқдалар.

Бу каби саъй-ҳаракатлар натижасида бугун туманнинг "Сармич" маҳалласида янги тикув цехи иш бошлади.

Бугун туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев янги очилган тикув цехига ташриф буюиб, бу ерда ишчиларга яратилган шароитлар ва иш жараёнлари билан танишиш баробарида тикувчи аёллар билан суҳбатлашди.

- "Хотин-қизларимизни касб-ҳунарли қилиш, улар учун бўш иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Чунки аёл ҳунарли бўлса, уйида ҳотиржамлик, рўзғорида барака бўлади" - дея таъкидлади туман раҳбари.

Мазкур тикув цехи 30 та янги ва замонавий тикув машиналари билан жиҳозланган бўлиб, натижада маҳалладаги 50 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Туман ҳокими тадбиркорлар ва маҳалла масъуллари билан суҳбатлашар экан, ушбу тикув цехи фаолиятини янада кенгайтириш ва иш ўринлари сонини 100 нафарга етказиш бўйича кўрсатмалар берди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар