"Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи" Республика танловининг туман босқичи ўтказилди
Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси ҳамда туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ўртасида "Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи" Республика танловининг туман босқичи ўтказилди.
"Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари" ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айнтириш,
фаолияти намунали йўлга қўйилган ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчилар иш тажрибасини кенг оммалаштириш ҳамда уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадидаташкил этилган танловда иштирокчилар фаолияти ҳакамлар ҳайъати томонидан Низом талаблари асосида кўриб чиқилди.
Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Шу билан бирга, икки нафар ғолиб иштирокчилар танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.