Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯШИЛ МАКОНДА БИРГА ЯШАЙЛИК! ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ РАИСИНИНГ ВИЛОЯТ ЁШЛАРИГА МУРОЖААТИ

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯШИЛ МАКОНДА БИРГА ЯШАЙЛИК! ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ РАИСИНИНГ ВИЛОЯТ ЁШЛАРИГА МУРОЖААТИ

20 октябрь 2023 йил
299
0

Азиз ёшлар!

Халқимизнинг минг йиллик урф-одатлари, анъаналари орасида ҳашар деб аталмиш миллий қадриятнинг ўрни бениҳоя каттадир. Ҳашар ўзлигимиз, миллийлигимиз белгиси сифатида одамлар орасида меҳр-оқибатни, ҳамжихатликни,  бирдамликни мустаҳкамлайди.

Давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳам халқимизнинг азилий урф-одатига ҳамохангдир.

Бугун Президентимиз илгари сурган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳар қачонгидан ҳам муҳимлигини барчамиз гувоҳи бўлиб турибмиз.

Мухтарам юртбошимиз ташаббуси билан 25 октябрдан 1 декабрга қадар юртимизда “Кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди. Доимо она табиат билан уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, атроф-муҳит софлиги ва барқарорлигини сақлашга ўз хиссаларини қўшиб келаётган мехнаткаш ва фаол ёшларимиз борлиги бугун ушбу лойиҳани Жиззах вилоятида сифатли ва оммавий тарзда ўтишига сабаб бўлади.

Бугун биз ёшларга жуда катта имкониятлар, имтиёзлар яратиб келинмоқда.

Биргина 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида аҳолисининг деярли ярми ёш авлод вакиллари бўлган Марказий Осиё учун ёшлар ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш масаласи айниқса долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Президентимиз ташаббуси билан ушбу соҳада ҳамкорликни кучайтириш мақсадида яқинда минтақамиз давлатлари томонидан Ёшлар сиёсатининг умумий йўналишлари ҳақидаги битим имзоланди.

Янгиланган бош қомусимизда эса ёшлар масаласида алохида боб ва нормаларнинг киритилиши, “Ўзбекистон-2030” стратегиясида эса ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги таклифларнинг ўрин олганлиги бугун барча даражадаги ёшларимизга кенг имкониятларни яратиб бермоқда.

Азиз ёшлар!

Барчангизни, бутун эл-юртимизни “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” деган олийжаноб ғояни қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламиз.

Биз қаерга қадами етса боғ яратган, шаҳар ва қишлоқларни обод қилган Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳриддин Муҳаммад Бобур каби буюк бобокалонларимиз авлодимиз.

Ушбу ота-боболаримиздан қолган “Яхшидан боғ қолади” деган пурмаъно ҳикмат ҳанузгача ўзининг маъно-мазмунини йўқотмай келмоқда.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида ҳар йили қарийб 16 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экишни мақсад қилганмиз. Бундай кенг кўламли ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида шаҳар ва қишлоқларимиздаги яшил майдонлар ҳудуди ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошади. Йўл, сой ва ариқлар ёқаларида яшил ҳудудлар пайдо бўлади. Мақсад табиатда яшилликни кўпайтириш, об-ҳавонинг тозалиги, иқлим мўътадиллигини сақлаш, боғдорчилик маҳсулотларининг мўллигини таъминлашдир.

Жорий йилнинг баҳор мавсумида вилоятда 9 млн. 842 минг дона дарахт, бута кўчатлари ва қаламчалари экиш режалаштирилган эди.

Мавсум давомида халқимизнинг саъй-ҳаракати билан 10 миллон 57 минг (102,2 фоиз) кўчатлар экилди. Шундан, ижтимоий соҳа объектларида 634 минг, автомобиль йўллари ёқасида 173 минг, ободонлаштириш объектларида 2 миллион 248 минг, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларида 1861 минг, фермер хўжаликлари экин майдонлари четларида 2771 минг, ихота сифатида 530 минг ҳамда маҳаллалар ҳудудларида 1838 минг туп кўчатлар экилди. Албатта бунда хам сиз азиз ёшлар фаол иштирок этдингиз!

Эндиги муҳим вазифамиз ушбу жойларни боғ-роғларга айлантиришда ёшларимиз бир тану бир жон бўлиб, Президентимиз бошлаб берган ҳудуд ободлиги ва аҳоли фаровонлигига хизмат қиладиган “Яшил макон” умумиллий лойиҳасини амалга оширишдан иборатдир. Бунинг учун ҳар бир маҳалла ва таълим муассасаларида “Ёшлар боғлари”ни яратишимиз, яшил ҳудудларни кўпайтиришимиз, шахсий намуна сифатида дастлаб ўз хонадонимиз ва кўчамизни обод қилишимиз зарур.

Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!

Бугун барчамиз Ватан олдидаги муқаддас бурч, аждодларимиздан мерос қолган қадрият сифатида қаралаётган ҳашар ишларида фаол бўлайлик! Зеро мақсадимиз обод манзилларни кўпайтиришдир.

 

Муродбек Раҳмонбердиев,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Жиззах вилояти Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Жиззах вилояти

 Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар