Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Туман адлия бўлими ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди раиси иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди

Туман адлия бўлими ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди раиси иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди

16 декабрь 2022 йил
424
0

Янгиобод туман адлия бўлими бошлиғи Ж.Абдухолиқов, Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди раиси Ж.Эсанов томонидан Янгиобод тумани Янгиобод ШФЙ да жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларининг қийнаб келаётган муаммолари билан мурожаат қилишди.

Фуқароларнинг аксарияти никоҳ, ажрим, туғилганлик ва фуқаролик фактини белгилаш, ижтимоий ёрдам ва меҳнат муносабатларига оид масалалар билан мурожаат қилишди.

Мазкур масалалар юзасидан жойида тегишли тушунтиришлар берилди.

Саёр қабул якунида Янгиобод туман Баландчақир МФЙ Саховат кўчасида яшовчи фуқаро Ш.Бекмуродов манфаатида Янгиобод туман адлия бўлими томонидан “Туғилганлик фактини белгилаш” ҳақидаги Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судига киритган даъво аризаси Сайёр суд тартибида кўриб чиқилиб қаноатлантирилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар