Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » 2023 йил 1 мавсумида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали шакллантирилган ва ғолиб бўлган лойиҳалар ҳамда уларга йўналтириладиган маблағлар юзасидан расмий баёнот

2023 йил 1 мавсумида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали шакллантирилган ва ғолиб бўлган лойиҳалар ҳамда уларга йўналтириладиган маблағлар юзасидан расмий баёнот

20 апрель 2023 йил
342
0

Янгиобод туманида жорий йилнинг 6 февралидан 26 февралига қадар openbudget.uz веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 98 та таклифлар билдирилган.

26 февралдан 18 мартга қадар ушбу таклифларнинг барчаси модерациядан ўтказилиб, натижада 69 та ташаббус овоз бериш учун қабул қилинган. 29 та ташаббус эса турли хил сабабларга кўра рад этилган.

Шу йилнинг 18 мартидан 7 апрелига қадар 69 та ташаббус овоз бериш жараёнида иштирок этиб, овоз бериш жараёнлари якунига кўра 4 та ташаббус энг кўп овоз тўплаб ғолиб деб топилди ва жамғармада 3 265 000 (Уч миллиард икки юз  олтмиш беш миллион) минг сўм маблағ шаклланди.

Қуйидаги ташаббуслар «Очиқ бюджет» ахборот порталида 2023 йил 1-мавсум овоз бериш жараёнида ғолиб деб топилган:

  • 8224 та овоз билан Сармич МФЙ ҳудудидаги 13-мактаб биноси олдидан Сармич оилавий шифокорлик пункти ва Хожиматов Лочинбек хонадонининг олдигача бўлган йўлни асфалт қилиш (1 200 000,0);
  • 7305 та овоз билан Янгиобод туман Шодлик МФЙ ҳудудида жойлашган 2- умумий ўрта таълим мактабида ёпиқ турдаги болалар ўйингоҳи барпо этиш (1 200 000,0);
  • 3613 та овоз билан Янгиобод туман касб-ҳунар мактаби моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида 40 дона шахсий компьютерлар, 4 дона электрон доска, 6 дона телевизор 45 дюймли, 4 дона видеопроектор, 180 дона ўқув партаси, 360 дона ўқувчи стули, 4 дона автомобил тренажёри, 4 дона компьютер тикув машинаси, 6 дона электропайвандлаш аппарати, 2 дона газпайвандлаш аппарати (автоген), 2 дона совутгич, 1 дона кир ювиш машинаси, 2 дона электроплита, 2 дона газплита, 3 дона сейф, спорт жихозлари, ЧҚБТ жихозлари ҳарид қилиш (765 000,0);
  • 757 та овоз билан Янгиобод тумани, Дустлик МФЙ, Пасткичакир кишлоғи (Янгикурик махалласи) га табиий газ тармоғига улаш (100 000,0).

Ташаббусли бюджет портали томонидан автоматик равишда ғолиб деб топилган мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 3 265 000 (Уч миллиард икки юз  олтмиш беш миллион) минг сўм маблағ шаклланган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар