Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев Соҳибкор қишлоғида аҳоли ва ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев Соҳибкор қишлоғида аҳоли ва ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

15 июнь 2023 йил
253
0

 Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоевнинг туманнинг 1-секторига қарашли Совот ҚФЙ, Соҳибкор қишлоғида аҳоли ва ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Унда ҳоким ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла масъуллари, аҳоли, хусусан, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида туман ҳокими жорий йилда ёшлар бандлигини таъминлаш,  уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва бу соҳада яратилаётган имкониятлар хусусида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, бугунги кунда туманда амалга оширилаётган ўзгаришлар, ташкил этилаётган янги иш ўринлари, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ҳамда аҳоли турмуш шароитларини янада ошириш борасида яқин истиқболдаги режалар хусусида аҳолига тушунтирди.

Очиқ мулоқот давомида фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли рахбарларга топшириклар берилди ва туман ҳокими томонидан назоратга олинди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар