Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Sumalak sayli" маданий-маърифий ва кўнгилочар байрам тадбири бўлиб ўтди

"Sumalak sayli" маданий-маърифий ва кўнгилочар байрам тадбири бўлиб ўтди

16 март 2023 йил
118
0

Янгиобод тумани Сармич МФЙда "Қадриятлари қадр топган она Ватаним-Янгиободим" шиори остида "Sumalak sayli" маданий-маърифий ва кўнгилочар байрам тадбири бўлиб ўтди.

Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида ташкил этилган байрам тадбири катта дошқозонда қайнаётган халқимизга хос миллий ва баҳорий таом саналган Сумалак атрофида кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тадбир аввалида Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С. Абдураҳмонова барчани яқинлашиб келаётган баҳорий байрамлар билан табриклади ва барчага хушкайфият тилаб, тадбирни очиб берди.

Байрам тадбири давомида миллийлигимизни акс эттирган кўргазмалар, спорт мусобақалари, китобхонлик кўргазмалари, миллий куй-қўшиқлар ва қизиқарли викторина ўйинлари, танловлар ташкил этилиб, барчага эсда қоларли лаҳзаларни туҳфа этди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар