Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Ташаббусли бюджет" жараёнида таклиф киритиш мумкин бўлган йўналишлар

"Ташаббусли бюджет" жараёнида таклиф киритиш мумкин бўлган йўналишлар

07 февраль 2023 йил
506
1

Ўзбекистон Республикаси бўйича «Фуқароларнинг ташаббуси» жамғармаси ҳисобидан 1 - мавсум учун таклифлар қабул қилиш 2023 йилнинг 6-26 февралигача 20 кун давом этади.

Берилган таклифлар туманда ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан 2023 йилнинг 27-февралидан 18 –мартигача 20 кун давомида ўрганибчикилиб, рад этишга асос мавжуд бўлса рад этилади, рад этишга асос бўлмаса овоз бериш жараёнига ўтказилади.

Таклифларга овоз бериш жараёни 2023 йилнинг 18 мартидан – 7 апрелигача давом этади. Берилган хар бир таклифнинг амалга оширилиши сўммаси базавий хисоблаш миқдорининг 4000 бараваридан ортиб кетиши мумкин эмас, яъни 1 млрд.200 млн. Сўмдан. (4000*300 минг сум =1.2 млрд)

Таклиф билдирилганда таклифнинг мақсади аниқ, манзилли аниқ ҳамда таклифни амалга оширилишнинг тахминий суммаси хисоб китобларга асосланиб, ҳақикатга яқин бўлиши керак.

Янгиобод туманида 2023 йил 1-мавсум учун 3 миллиярд 880 миллион сўмлик маблағ шаклланган. Ушбу маблағ ҳисобидан таклифларни амалга оширилиш суммасига қараб камида 3 ёки 4 та йирик таклифлар ғолиб бўлиши мумкин.

Таклифлар қуйидаги рўйхатда келтирилган йўналишларда берилиши мумкин:

  • Мактабгача таълим муассаларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари
  • Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари
  • Мусиқа ва мактабдан ташқари ташкилотларни таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари
  • Боқа таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари
  • Спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари
  • Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари
  • Болалар майдончаларини (ўйингоҳларини) барпо этиш ёки таъмирлаш билан боғлиқ бадбирлари
  • Ахоли дам олиш масканларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш билан боғлиқ тадбирлари
  • Кўча чироқларини ўрнатиш ёки таъмирлаш (трансформатор, симёғос ўрнатиш) тадбирлари
  • Дренаж ва ариқ (зовур)ларни тартибга келтириш билан боғлиқ тадбирлар
  • Ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси,йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар
  • Ичимлик суви ва оқава тизимларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар
  • Маҳалла гузари (маҳаллада умумфойдаланишда булган бошқа обектлар)ни таъмирлаш-тиклаш билан боғлиқ харажатлар
  • Қабристонларни тартибга келтириш тадбирлари
  • Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш (туман ёки шахар қиёфасини ўзгартириш ) билан боғлиқ тадбирлар
  • Қонун хужжатлари билан белгиланган мезонларга муофиқ бошқа тадбирлар
  • Олий ўқув юртларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари
  • Табиий газ таъминоти билан боғлиқ лойихалар (Табиий газ таъминотига уланиш эмас)
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (1)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Jalilov Bekzod Xursanovich
Jalilov Bekzod Xursanovich Гости 27 марта 2023 18:59
Ассалому алайкум. Ташаббусли бюджет бўйича таклифим бор эди. 2000 тадан ортиқроқ овоз тўплаш керак дейишяпти. Айрим маҳалла, қишлоқларда яшайдиган овоз бериш ёшидаги фуқаролар сони 1000 тага етмайди. Таклифим, овоз беришни сонга эмас, маҳалла, қишлоқларда яшайдиган аҳоли сонидан келиб чиқиб фоиз ҳисобида юритса нур устига аъло нур бўларди. 2000 тадан ортиқ овоз йиғиш учун фуқаролар сарсон бўлишмас эди. 
Фойдали ҳаволалар